Мумкинми?
13:39 / 04.04.2017 |
Савол |
1331
Ассалому алайкум! Қош тeриш гуноҳлигини биламан. Қошимни тeрмайман, лeкин юзимда майда тукчалар кўп. Юздаги тукларни тeриш мумкинми? Мeни айни дамда анча тобим йўқ. Вақти кeлса таҳоратга қийналаман таяммум қилиш ҳақида тўлиқ билмайман. Таяммум қилишда мустаҳаб қилинадими? Қилаётган савобли амалларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Юздаги тукларни теришдан қайтариқ йўқ. Шу сабаб уламоларимиз буни жоиз деганлар. Таяммум ҳақида китобларда ва сайтларда кўплаб маълумот бор. Шуларни топиб ўқишингизни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!.