Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Бош ва кўрсаткич бармоқларга узук тақиш мумкинми? Эшитишимча қиёмат куни шу бармоқда турилар экан. Агар тақилса бармоқсиз қолинар экан. Шу гап қанчалик тўғри? Чунки мен баъзан тақаман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу асоссиз гап. Бундай ишдан қайтариқ ворид бўлмаган. Валлоҳу аълам