Намозда кулгу

23:40 / 25.04.2020 | Leyla | 783
Ассалому алайкум! Шом намозига киришимдан бироз олдин оилам билан бр гап бўлган эди, кулгули. Намозни бошладим, адашмасам биринчи ёки иккинчи ракъатда ўша гап эсимга тушиб кулиб юборай дедим, аммо йўталиб орқага қайтараман деганимда, баланд овоз чиқиб кетди. Бу кулги аралаш йўталми ёки кулги эдими билолмадим. Ўша фарз намозини охириги етказиб қўйдимда намоздан чиқдим. Айтингчи агар бу кулгу бўлган тақдирда, мен катта гуноҳкор бўлиб қолмадимми? Ахир кулгу чиққанда таҳорат ҳам бузилади. Нима қилай? Бу гуноҳимми ювиш учун нима қилсам бўлади? Астағфуруллоҳ кофир бўлиб қолмадимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қиласиз. Истиғфор айтасиз. Ўша намозни қайтадан ўқийсиз. Бу билан кофир бўлинмайди.  Валлоҳу аълам!