– Ва алайкум ассалом! Талоқни неча марта айтганини аниқ билиш керак. Бир ва икки талоқдан кейин қайта ярашишга йўл бор. Аммо уч талоқдан кейин йўл қолмайди. Кўриниб турибдики бир сони ҳам бу ерда катта аҳамиятга эга. Шу сабаб неча бор айтганини аниқ билиш лозим. Валлоҳу аълам!