Сутдан чиқариш

09:58 / 27.04.2020 | Ибош | 706
Ассалому алайкум! Ўғлим 11ойлик. Шифокорлар бир ёшгача эмизишим кераклигини тайинлашган. Шу боис ҳам болани сутдан чиқариб рўза тутмоқчиман. Рўзада бўлган вақтимда сутим келса рўзам бузилмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўкракдан сут келиб туриши рўза бузадиган омиллардан эмас.  Валлоҳу аълам!