Ҳайз ҳолатида китобхонлик

09:40 / 27.04.2020 | Gulasal Maxmudova | 778
Ассалому алайкум! "Саодат асри қиссалари" деган китобни ўқияпман. Айрим жойларида Қуръони каримнинг суралари маънолари таржималаридан келтирилган . Ҳайз ҳолатда уларни ўқиса бўладими? “Тафсири Ҳилол” китобини ўзбек тилидаги қисмлариничи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маъно таржималарни ўқиш жоиз. Ўзбек тилидаги қисмларини ҳам ўқиш жоиз, лекин араб матнни ушламаган ҳолда. Валлоҳу аълам!