Ҳайвон истеъмоли ҳақида

09:24 / 27.04.2020 | Rustam Xon | 403

Ассалому алайкум! Сигир ёки қўй ошқозони ва ичакларини истеъмол қилса бўладими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Истеъмол қилса бўлади. Аммо бу ерда эьтибор бериш керак бўлган бир жойи бор, одатда қишлоқ жойларда қоринни тозалашда қайноқ сувга солиб тозалашади. Агар  қорин бироз нажосати бўлатуриб уни қайноқ сувга солинса ва қозонда қорин уни ўзига шимиб оладиган вақтча қолса нопок бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!