Ғусл

04:00 / 04.04.2017 | Савол | 1505
Ассалому алайкум! Аёл киши жуфти ҳалоли билан яқин бўлганидан кейин, таҳорат олиб ёки кўкрагини ўзини ювиб, эмизса бўладими? Келинимиз кўп грипп бўлаяптилар. Ҳозир ҳомиладор. Чўмилганида шамоллашдан қўрқиб бошига масҳ тортиб олаяптикан, чунки бир китобда Оиша (розияллоҳу анҳо) онамиз жунубдан кейин иложи бўлмаса таҳорат олиб, бошларига масҳ тортиб юраверганларини ва бошқасида таяммум қилиб юрганларини ҳам ўқиган эканлар. Лекин мен у даврда сувлар кам бўлганини, ҳозир шароит умуман бошқа эканини айтдим. Жунуб бўлган инсонни қўли бошқа бир нарсага ёки одамга тегса ҳам ҳаром ҳисобланадими? У одам ҳам ғусл қилиши керакми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Бу гаплар нотўғри. Оиша онамизга нисбатан бўҳтон. Фақатгина ҳалок бўлиши ёки касали зиёда бўлиши эҳтимоли бўлгандагина таяммумга рухсат берилади. Ғуслга ярамаган одам жимоъга ҳам ярамаслиги керак. Жунуб одам бирор нарсани ёки кимсани ушласа ўша ҳаром бўлмайди. Валлоҳу аълам