Зино тушунчаси

20:24 / 04.04.2017 | Савол | 1782
Ассалому алайкум! Мeнда зино тўғрисида тушунча бор, яъни қўл зиноси, қулоқ зиноси, … Зинони ёки бошқа бир гуноҳни қилган инсон бош бировга айтмаслиги кeрак. Зинокор эркак фақат ўзига ўхшаган зинокор аёлга ёки мушрукка уйланиши мумкин, зинокор эркакка зино қилмаган қизни бeриш мумкин эмас, ёки акси шундайми ? Лекин ҳозирги пайтда бундан йироқда бўлишлик қийин масалалардан бири. Буларни қилган эркак зинокор ҳисобланиб, зино қилмаган қизга уйланиши мумкин эмасми? Чунки зино қилганини айтиш мумкин эмаску. Уйланмоқчи бўлсак зинокорлигини ёки зинокормаслигини қандай биламиз. Алллоҳ йўлида шу нарсаларга ойдинлик киритиб бeрсангизлар жуда хурсанд бўлардим
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Зинокор эркак зинокор аёлга ёки акси» деб ҳақиқий зино, гуноҳи кабира қилганларга айтилган. Уйланмоқчи бўлган киши, номзоднинг атрофидаги билган одамлардан унинг хулқини сўрайди. Шундан хулоса чиқариб олинади. Зино қилган одам айбини сатр қилиши суннатда тавсия қилинган. Юқоридаги маънони ўз ичига олган оят тафсирини ўқишни тавсия қилган бўлардим. Чунки ўша оят зинокорлиги очиқ ойдин бўлган аёлнинг никоҳга олишдан ман қилиш учун туширилган. Аммо икки тарафдан бири зинокор бўлса, шаръий жиҳатдан никоҳ саҳиҳ бўлаверади. Валлоҳу аълам