Ўзимни тушуна олмаяпман

20:30 / 04.04.2017 | Савол | 1358
Ассалому алайкум! Асссалому алайкум! Тушимга тоғамни хулқи ёмон кизи кираверади. У мени ўзи билан ёмон ишларни қилишга ундайди. Ҳатто уйғонганимда «ғусл қилсаммикан» деб ўйлайман. Турмушга чиққанимдан бери шу тушни кўраман. Бунинг таъбири нима?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Истиғфорни кўпайтиринг. Уйқудан аввал покланиб, дуо қилиб, зикр айтинг. Валлоҳу аълам