Ассалому алайкум! Мени анчадан бери қийнаётган, ўйлантираётган саволим бор эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бир ҳадислари мазмунида «болаларингизни ҳурмат қилинг» дейилган экан. Кейин «ҳурмат қилиш ўзи нима?» деб ўйланиб қолдим. Бу ҳақида тайинли, асосли жавоб топа олмаяпман. Илтимос жавоб беринг. Яна бир саволим: жаҳлни биринчи лаҳзаларидаёқ қандай енгиш мумкин? Баъзан фарзандим бир иш қилиб қўйса, ундан хавотирланиб урушиб қўяман. Шунда ўз ота-онам ёдимга тушиб кетади. Уларга ўхшаб кетаётганимдан хафа бўлиб кетаман. Албатта уларни тушунаман, улар ҳам шундай муомала кўришган. Лекин мени фарзандларимда ҳам шу нарсалар бўлишини ҳеч ҳам хоҳламасдим. Аллоҳ ҳаракатимга баракот ато этсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Болаларни ҳурмат қилиш ҳақидаги ҳадисни қаерда ўқиганингиз ёки эшитганингизни аниқ айтсангиз.
Muslimaat.uz сайтида фарзандлар тарбияси учун алоҳида бўлим бор, шунингдек савол жавоб хизмати ишлаб турибди. Бемалол фойдаланишингиз мумкин.
Шайх Ҳазратларининг Ижтимоий одоблар номли китобларининг 12 саҳифасида айнан сиз айтган мазмундаги ҳадиси шарифни шархи билан берганлар. Валлоҳу аълам.