Маҳр ҳақида

20:39 / 04.04.2017 | Савол | 1524
Ассалому алайкум! Бизни никоҳ қилганда мулла ҳам, бошқалар ҳам маҳр ҳақида айтмаган. Буларга ҳозир маҳр ҳақида айтсам, «мулла айтмаган» дедилар. Унаштиришда ҳадя қилиб тилла узук ва зирак берганлар. Бу маҳрга ўтадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиз сизга маҳр деб бермаган бўлса, домла маҳр мавзусида гап айтмаган бўлса, сиз ҳам маҳр талаб қилиш кераклигини билмаган бўлсангиз, сизга ҳозир маҳр мислга ҳақли бўласиз. Яъни қавми қариндошларингиздаги келинлар қанча маҳр олган бўлса, ўшанча олишга ҳақлисиз. Энди, турмуш ўртоғингиз ҳадясини маҳр эди деётган бўлса, агар сиз шунга рози бўлсангиз, жоиз. Валлоҳу аълам