– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ учун яхши кўриш, бандани Аллоҳнинг айтганини қилиб қайтариганидан қайтгани учун яхши кўришдир, яъни иймони ва амали учун. Акс ҳолатда Аллоҳ учун ёмон кўрилади. Сиз ўз манфаатингиз учун эмас, Аллоҳга бўлган муносабатига қараб яхши ёки ёмон кўрасиз. Бандалар орасидаги севги муҳаббат шу асосда бўлмоғи лозим, ҳатто эр ва хотин орасидаги ҳам. Валлоҳу аълам!