Анҳо ва анҳумо

05:30 / 30.04.2020 | Муштари Нодирова | 664
Ассалому алайкум! “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари” деган китобни олган эдим. У ерда ҳар бир оналаримизни "розияллоҳу анҳо" ёки "анҳумо" деб ёзилган. Шуни анҳо билан анҳумони фарқи нимадалигини билмоқчи эдим.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! “Анҳо” деб бир аёл кишига нисбатан ишлатилади, яъни Аллоҳ бу аёлдан рози бўлсин, дейилгани. “Анҳумо”, дегандан икки кишига розилик сўралган бўлади. Одатда кўпинча бирор саҳобий ёки саҳобияни отаси билан зикр қилинганида, агар отаси ҳам саҳобийлик бахтига етишган бўлса, ёки гапи икки саҳобий ҳақида кетаётган бўлса, маъноси Аллоҳ у иккисидан рози бўлсин, дейилганидир.  Валлоҳу аълам!