Ҳайз даври

20:49 / 30.04.2020 | Aziza | 1098
Ассалому алайкум! Одатим бўйича 5-6 кун ҳайз кўрардим. Аниқроғи, шундай 4 кун келади. 5-кун тўхтаб, яъни выделения келиб, 6-кун яна қон келарди. Охирги ҳайзимда ўртада 2 кун умуман келмай 7 -кун яна куни билан келди. Бундай ҳолатда намоз ва рўзани қачондан бошлашим керак? 4-кундан кейинми ёки 7-кундан кейинми?
Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз орасига аралашган қуруқлик ҳам ҳайз ҳукмига киради. То оқлик келмагунича пок бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!