Аёлларнинг овози авратми?

09:51 / 04.05.2020 | Интизор | 1914
Ассалому алайкум! Аёлларнинг амру маъруф қилиши, яъни овози аврат ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг овози аврат эмас. Фақат уни майин қилиш ва чўзиб, эркаланиб гапириш жоиз бўлмайди. Бу ҳолатда овоз авратга айланади. Оддий гапирганида аврат бўлмайди. Қуръон тиловати ҳақида уламоларимиз аёл овозини аврат бўлмаслигини айтишган. Шу сабаб катта қироат уламолари мусобақаларда ҳакамлик қилишади. Ибодат пайтида эса, жумладан намозда аёл кишига махфий ўқишга амр қилинган. Тақво маъносида овозни эшиттирмаслик яхши албатта. Илм учун, манфаатли ишлар учун овоздан фойдаланиш жоиз.  Валлоҳу аълам!