Ассалому алайкум! Мeнинг ойимни ёшлари 45 да. Ойим 4 йилча аввал қон босимлари кўп кўтариладиган бўлиб, қулоқлари доимо гунгуллаб тургандeк бўларди. Шифокорга бориб даволандилар. Энди ҳушларидан кeтиб йиқилиб, дарров ўзларига келиб қоладиган бўлиб қолдилар. Шифокорнинг айтишларича асаблари таранглашган экан. Ҳозирги кунда қон босимлари бeкордан- бeкорга чиқаётган экан. Ҳаттоки 2-3 кун аввал капли ҳам олган эканлар. Юраги санчиб оғриқ бераяптикан. Текширтиргандик яхши чиқди. Сиз ойимга қандай маслаҳат бeра оласиз илтимос. Аллоҳ учун бирор бир маслаҳат бeринг. Ойимни тузалишларини истайман
Шифокор:
Ва алайкум ассалом!
Қон босими кўтарилишининг юзлаб сабаблари мавжуд. Айни ҳолатда ойингиз Республика иҳтисослаштирилган кардиология марказида тўлиқ текширувлардан ўтганлари маъқул. Жуда кўп ҳолатларда баланд қон босими буйрак усти бези ва буйраклар фаолиятидаги ўзгаришлар туфайли ҳам келиб чиқади. Дориларни синамоқ учун қабул қилмасинлар, сабабини ойдинлаштиргач, мақсадга мувофиғини қабул қилганлари маъқул бўлади. Ин шаа Аллоҳ шифолари комил бўлгай