Сабабли рўза тутмаса таровеҳ намози ўқиладими?

09:09 / 04.05.2020 | Toshmurodova | 481
Ассалому алайкум! Эмизкли бўлганим учун рўза тутганим йўқ. Кейинчалик қазосини тутаман. Сабабли бўлиб рўза тутолмаган аёллар таровеҳ намозини ўқийдиларми? Ёки қазо рўза билан қўшиб ўқишадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таровеҳ рўза тутишга алоқадор эмас. У фақат рамазон ойида ўқилади. Сиз таровеҳни ўқинг, савобга эга бўласиз. Узр туфайли рўза тута олмаса ҳам, таровеҳни ўқилади.  Валлоҳу аълам!