Ассалому алайкум! Пешин вақти киришидан то аср вақти киргунга қадар пешин намозини ўқиса бўладими? Яъни ушбу вақт оралиғида ниятда «ўз вақтида» дея айта оламизми? Қазо бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Аср намози киргунча ўз вақтида ўқилган бўлади. Қазо бўлмайди. Валлоҳу аълам!