Ассалому алайкум! Ойимлар тушларида марҳумларни, яъни оталарини, сингилларини кўряптилар. Қуръон тиловат қилсалар ҳам. Шунга Рамазон ойидан бир ёки икки кун олдин шаклик қилиниши керак деяптилар, яҳни марҳумларга Қуръон тиловат қилиниб кейин овқат тарқатилар экан. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай нарса йўқ. Аммо маййитларга Қуръони карим хатми савобини бағишлаш, уларнинг номидан эҳсон қилиш бор. Бирор нарсага боғламай туриб. Валлоҳу аълам!