Ҳомиладорликми?

00:19 / 05.04.2017 | Савол | 1454
Ассалому алайкум! Менда ҳайз куни 4 кунга сурилди. Ўша кунларда тугаш аломатини билдирадиган озгина жигарранг нарса кeлиб турди. 5-куни қаттиқ оғриқ билан қон кам миқдорда кeла бошлади. Ундан олдин ҳомиладорлик сабаби учун дюфастон ичаётгандим. Бу ҳомиладорликнинг аломати бўлиши мумкин дeйишябди. Лекин тeстда чиқмади. Чиқмаслигиям мумкин дeйишди. Нима маслаҳат берасиз
Шифокор:
.Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳомиладорликнинг илк кунлариданоқ 100% аниқлик билан тасдиқловчи таҳлил усули бор. Бу- ҳомиладорликка гумони бор аёлнинг қонини хорионик гонадотропин (ХГ)моддасига текшириш. Ушбу модда ҳос оқсил бўлиб, у фақат ҳомилагагина таалуқли. Шу сабаб тест ёки УЗИ дастлабки кунлари аниқлолмаган ҳолларда ҳам ушбу усул панд бермайди. Аллоҳ ниятингизданда зиёдасини, кутганингизданда афзалроғини ўз фазли ила ато этсин!.