Ассалому алайкум! Ҳар-хил кимёвий укол-дориларсиз табиий усулда сeмиришни имкони борми? Оиша розийаллоҳу анҳо онамиз жуда озғин бўлганлари ва оналари уларни сeмиришлари учун хурмо мeвасидан фойдаланганларини ўқигандим. Бизда — Ўзбeкистонда ўсадиган хурмодан ҳам сeмириш мумкинми? Сeмириш учун ўқиладиган дуолар борми? Турли хил усулни синаб кўряпман, бироқ фойдаси бўлмаяпти. Жавоб учун олдиндан ташаккур!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Узрга ўрин йўқ. Кўпчиликни қизиқтирадиган савол учун ташаккур.
Авваламбор, семириш учун зарур шартлардан бири-ҳотиржамлик. Чунки асаб тизими ёғ алмашинувида етакчи ўрин тутади. Кейинги навбатда эътиборни ошқозон-ичак тракти фаолиятига қаратинг. Ҳазм бузилиши ҳам ейиш билан семиролмасликка сабаб бўлади. Аксарият ҳолларда гельминтозлар(гижжалар келтириб чиқарган паразитар касалликлар)ҳам сурункали ориқликка сабаб бўлади. Шу борада аввал паразитолог муолажасини ўтказиб, кейин семириш тараддуди қилинса ижобий наф сезилади. Ҳурмога келсак, у энг юқори гликемик индексли углевод ҳисобланади, яъни ҳазм бўлиши осон ва қуввати юқори. Рўза кунлари кишининг айнан ҳурмо ва сув билан оғиз очиши ҳам азалдан бежиз тавсия этилмаган. Биргина монелик — қандли диабет. Бемалол қўллашингиз мумкин, аммо ҳаддан зиёд истеъмоли ич қотишига олиб келиши мумкинлигини, мизожни қиздириб, бурун қонашига сабаб бўлиши мумкинлигини унутманг. Шифо бўлсин!.