Қазо намози ҳақида

15:13 / 04.05.2020 | Gulnoza | 637
Ассалому алайкум! 20 ёшдаман. Ҳайз кўрган ёшимни аниқ эслай олмайман. Қазо намозимларимни тахминий қандай ҳисобласам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тахминан, эҳтиёти билан олаверасиз. Мисол, 13 ёшда кўрганингиз аниқ, лекин қайси пайтда кўрганингизни эслолмайсиз. 13 га кирган кунингиздан олаверасиз.  Валлоҳу аълам!