ясси оёқлик

11:00 / 05.04.2017 | Савол | 1690
Ассалому алайкум! Қизим 2 ёш. Ортопeд яссиоёқлик ташхисини қўйди. Шу билан бирга оёғида «Х кўринишидаги» қийшиқлик бор. Доктор мeнга айтдики, бу қийшиқлик яссиоёқлик ҳисобига бўлган. Билишимча, бу яъни «Х» қийшиқлик рахитнинг асорати. Докторнинг гапи тўғрими?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирда бу паталогия махсус ортопедик ускуналар ёрдамида муваффақиятли тўлиқ даволанади, айниқса бола кичик ёшда бўлса. Яссиоёқлик шаклланишида суяк структураси муҳим ўрин тутади. Наслий мойиллик ва бошқа кўплаб омиллар ичида албатта рахит ҳам мавжуд. Шифокорингиз айтганлари тўғри. Валлоҳу аълам!.