Турмуш қуриш ва туғиш мумкинми

11:03 / 05.04.2017 | Савол | 1966
Ассалому алайкум! Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин!
ДЦП яъни болалар церебрал фалажи гиперклинический формаси билан касалланган шахс оила қуриб, жинсий муносабатда бўлиши ва туғиши мумкинми? Ҳомиладорлик вақти ва туғриқ жараёни ҳаётига хавф солиши, бола соғлом туғилиши мумкинми? Шифокор назоратида туғса бўладими? Бу ҳақда шифокорларимизнинг фикрлари ва маслаҳатлари қандай?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Тиббиёт тарихида бундай ташхис билан турмуш қурган ва фарзанд кўрган беморлар талайгина. Айни бемор учун эса бу масалада болалигидан кузатиб келаётган невролог шифокоридан маслаҳат олинади. Генетик текширув ўтказилиб, ҳасталикнинг наслдан-наслга ўтиш эҳтимоли аниқланади. Буни Республика Скрининг Маркази генетик шифокорига мурожаат этиб амалга оширишингиз мумкин бўлади. Валлоҳу аълам!.