ГЕПАТИТ С

01:31 / 05.04.2017 | Савол | 1515
Ассалому алайкум! Бу дардга тўла даво топилдими? Инфекционистлар давоси деб Софосбувир дорисини айтишмокда? Бу дори ичиб борилса, қондаги вирус тўлақонли чиқиб кетишини таъкидлашмокда
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Энг охирги маълумотларга кўра даво самараси вирусли гепатит ”С”нинг қай тури аниқланганлигига боғлиқ. 1а,1b турларига тўлиқ даво кафолати жуда паст. Аммо 2, 3а,b серотиплари даво самараси 95%ни ташкил этган. Германия етакчи клиникаларида ўтказилган даво курси 24-72соатни ташкил этиб, дастлабки реакцияга кўра давомийлик тайинланган эди. Бунда SOVALDI (Софосбувир), HARVONI,VICTRELIS, INCIVES препаратлари қўлланилган.
Бу вирусга қарши комбинацияли даво усули минглаб беморларимизга тўлиқ даволаниш имконини бермоқда. Инфекционистингиз тўғри маълумот берибдилар. Гап сиздаги серотипни аниқлашда қолган холос. Валлоҳу аълам!.