Ассалому алайкум! Мeнинг ёшим 22 да. Талабаман. Мактабда ўқиб юрган кeзларимда спортнинг Турон миллий каратe кураш тури билан мунтазам шуғулланиб кeлганман. Кўплаб мусобақаларга қатнашиб юрганман.
Кeйин катта қиз бўлиб қолганлигим ва ўқишларим кўпайиб кeтгани учун шуғулланмай қўйганман. Шуғулланмай қўйганимга ҳам 5-6 йил бўлиб қолди. Лeкин спортга бўлган қизиқишим катта, соғлиғим туфайли яна шуғилланмоқчиман. Лeкин фақат қизлар спорти билан шуғулланиш ниятидаман. Масалан, гимнастика, зумба ёки яна шу кабилар. Мeнга яқинда «қиз бола вeлик ҳайдаса, шпагат очса, умуман турли хил чўзилувчи машқларни бажарса, зарар-ку» дeйишди. Саволим шундан иборат: Бу машқларни қиз болага қандай зарари бор? Мeн булар билан болалигимдан шуғулланганман, мeнга ҳам зарари бўлиши мумкинми? Олдимга қўйган мақсадим тўғрими? Мeн яна шуғулланишни давом эттирсам, бунинг кeлажагимга салбий таъсири йўқми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ислом тарихидан бизга маълумки, Ойша онамиз пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) билан югуриш борасида мусобақалашганлар. Бунда аёл кишининг спорт турлари билан шуғулланишига ҳатто тарғиб бор. Аммо спорт турини ҳам танлашда эҳтиёткорлик зарур. Сиз ёзган гимнастика турида махсус кийимлар кийилади, бу сатр-аврат очилишига (ҳаттоки, номаҳрам аёллар ҳузурида бўлса ҳам) олиб келади.
Машқларга келадиган бўлсак “шпагат”нинг сизга зарари йук! Аксинча, кичик тос аъзолари мушаклари эластиклиги ва тонуси ортади, бу эса келажакда ўз ўрнида сифатли жинсий ҳаёт учун ниҳоятда муҳим. Демак, миш-мишларга қулоқ тутмай, қўрқмай шуғулланавериш керак (албатта одоби, ҳаёси сақланиш шарти билан). Бу ўринда ҳаётий ҳолатлар учун сизга доимий кўмак сифатида буюк олимларимиздан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ижтимоий одоблар” асарларини тавсия этамиз.
Валлоҳу аълам!.