Ассалому алайкум! Бир кун тушимда бир хонани ичида турибман экан. Бошқаларни ичкарига қўйишмаяптикан. Мен бир одамдан нимага киришмоқчилигини сўрадим. У Пайғамбаримизни кўриш учунлигини айтди. Кўплар қўлларини ўпиб, ҳурмат кўрсатаяпти. Қарасам кийимлари Пайғамбаримизникига ўхшаган, лекин кўк кўзли, соқоли йўқ бир киши экан. Уларни бошқа тушларимда бундай суратда кўрмагандим. Шайтон тушда ҳам уларнинг суратига кира олмаслигини биламан. Шу тушимда Пайғамбаримизни кўрдиммикин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тушдаги чалкашлик табиий. Валлоҳу аълам