Ишхонадаги аёллар

20:17 / 05.04.2017 | Савол | 1339
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ишхонадаги аёллар билан «асалим, соғиндим» деб гаплашишади. Гоҳида мендан ўчириб, беркитиб юрадилар. Нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳамма ўз гуноҳлари учун ўзи жавобгар. Сиз бу нарсаларни «тафтиш қиламан» деб ўзингизни қийнаманг. Яхшилик билан насиҳат қилинг. Савол-сўроқ, жанжал ўрнига дуо қилинг, инсоф сўранг. Албатта бу ишлар нотўғри, лекин уларнинг ҳал қилиш мана шу йўл билан бўлади. Валлоҳу аълам