Дуо сўраб

20:19 / 05.04.2017 | Савол | 1303
Ассалому алайкум! Аллоҳ учун яхши кўрган устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларини ва уларнинг ота-оналарини Аллоҳ мағфират айлаб, жойларини жаннатдан қилсин. Сизни ҳам илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Ижозат берсангиз сизга дуо умидида мурожаат қилмоқчи эдим. «Тафсири Ҳилол» китобини яна бир бор тугатдим. Дуо қилинг Аллоҳ ўқиганимга амал қиладиган қилсин ва мушкулотларимга чидамли сабр берсин, иймонимни мустаҳкам қилсин. Шу хабарни ўқиётган барча мўмин ва муслималаримиздан ҳам дуо умидидаман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Хайрли иш бўлибди, Аллоҳ бардавом қилсин. Хулқингиз Қуръон бўлсин. Амалингиз Қуръонга мувофиқ бўлсин. Собирлардан қилсин сизни. Аллоҳнинг ваъдаси бор, Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиб, ниятларини сўрай олмаган бандаларига ўзлари ўйлаганларидан афзалини беришга. Илоҳо ўйлаган мақсадларингиздан афзалини берсин. Омин!.