Нафл намозлар

20:21 / 05.04.2017 | Савол | 2003
Ассалому алайкум! Зуҳо ва ишрох намозлари неча ракъат ва қайси вақтда ўқилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ишрох эмас «ишроқ». Бу намоз қуёш бир найза кўтарилганида ўқилади. Мана шундан кейин зуҳо, яъни чошгоҳ намозининг вақти кириб то қиёмгача давом этади. Ишроқ икки ракъат ўқилади. Зуҳони икки ракъатдан бошлаб олти ракъатгача ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам