Тўйдан олдинги никоҳ

10:33 / 05.04.2017 | Савол | 1840
Ассалому алайкум! Қиз билан бола унаштирилгандан сўнг, тўйи 2 ойдан сўнг бўлса тўйдан олдин никоҳ ўқитса мумкинми ёки тўй бўлмагунча тўлиқ жуфти ҳалоллар бўлмайдими? Учрашиб юришсачи? Бир танишим: “ҳалол ва ҳаром никоҳнинг фарқи шундаки тўй бўлиб унда ёр-ёр айтилиб, чилдирма чалиб кўпчиликка овоза қилиш кeрак. Шундан сўнггина ҳалол никоҳни шартлари бажарилади ва улар тўлиқ шаръий жуфти ҳалоллар бўлади. Бундай қилинмаган никоҳ тўғри эмас. Агар шулар бўлмаса жуфти ҳалол бўлмайди ва бу учрашиб юриши гуноҳ саналади” дeб юқоридаги ҳадисни айтди. Агар никоҳ ошкора қилинса, учрашиб юрса гуноҳ бўлмайдими? Жавобингиз жуда муҳим
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Чилдирма чалиб эълон қилиш бизнинг мазҳабда эмас, Моликий мазҳабидадир. Бизнинг мазҳабга кўра никоҳда икки томон розилиги ва икки гувоҳ бўлса, никоҳ тўғри бўлаверади.
Аммо ҳозирда тўйгача никоҳ ўқитиб олиб, учрашиб юриб, келин-куёвлар орасида то тўйгача номаъқул ва номақбул ишлар кўпайиб кетаётганини, ҳаттоки бу ишлар тўйнинг бузулишигача олиб бораётганини ҳисобга олиб, олимларимиз ва тажрибали кишилар тўйдан аввал никоҳ ўқитиб олишни маъқулламаяптилар.
Аввалдан никоҳ ўқитиш одати баъзи араб мамлакатларида бор. Аммо улар келин ва куёв никоҳ ўқитиб бир-бирларига маҳрам бўлишган бўлса ҳам, икковлари ёлғиз қолишмайди.
Валлоҳу аълам!.