Ассалому алайкум! Оиламиз аъзоси жуда ҳам дилозор, ёлғончи бўлиб, оила аъзоларига ҳар хил қийинчиликлар туғдирмоқда. “Нега бунақа бўлаяпти, наҳотки мени фарзандим шунақами?” деган савол бўлади. Бунга сабаб ота-боболаримизнинг олган қарғишими деган фикр келади. Чунки ота уруғнинг фарзандлари рўшнолик кўришмаган. Илтимос қандай чоралар кўрса бўлади ва аждодларимиз олган қарғишдан қандай қутулиш мумкин? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Биз мўминлар ҳар яхшилик ва ёмонлик «Аллоҳнинг тақдиридан» деб иймон келтирганмиз. Банда ҳаёти давомида турли синовларга учрайди. Синовга учраши унинг ёмонлигига ёки яқинларининг ёмонлиги касофатига эканлигига далолат қилинмайди. Бундай вазиятда Аллоҳ таолога дуо қилиб, Ўзидан ёрдам сўраш керак. Шумланмаслик ва ноумид бўлмаслик зарур. Бундай ҳолатни яхшилаб ўрганиб, сабабларини билиш ва уларни муолажа қилиш йўлларини топиб, ишга солиш зарур. Валлоҳу аълам!.