Ассалому алайкум! Мени эшитишимга қараганда мусиқа эшитиш ҳаром экан. Шу тўғрими? Ҳазрати Довудни «ашула айтганлар” дейишади-ку? Жавоб учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мусийқанинг ҳаммаси эмас, беодоб, шаҳватга таъсир қиладиганлари жоиз эмас. Довуд алайҳиссалом «ашула айтган» деган гапни қаердан олдингиз? Бу мутлақо нотўғри гап. У зот Аллоҳнинг пайғамбари бўлганлар ва у кишига муқаддас китоб бўлмиш «Забур» берилган. Довуд алайҳиссалом хушовоз бўлиб, муқаддас китобни тиловат қилганлар, ашула айтмаганлар. Пайғамбарлар бундай нарсалардан покдирлар. Валлоҳу аълам!.