Қуръони Карим

20:58 / 05.04.2017 | Савол | 1333
Ассалому алайкум! Қуръони Карим оятларини ёки Пайғамбаримиз қилган дуоларни араб тилида ўқимасдан уларнинг таржимасини ўқиса бўладими? Саволим нотўғри бўлса кeчиринг. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Араб тилида ўқиган афзал албатта. Ўзбекча маъносини ўқиса ҳам жоиз. Бу умумий ҳолатларда. Намозда ўқиладиганларини арабчада ўқиш керак. Валлоҳу аълам!.