Ассалому алайкум! Мeн ёшлигимдан ҳар хил асарлар, ҳикоялар ёзишга қизиқаман. Қаҳрамонларим хаёлий. Ҳаёлий қаҳрамонлар яратиш ва ёзувчилик гуноҳ эмасми? Жавоб учун катта раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ёзувчилик Аллоҳ берган қобилият. Уни яхшиликка ишлатсангиз, савоб оласиз. Акси бўлса, гуноҳ бўлади. Мусулмончилик ҳақида, ахлоқ-одобга, эзгуликка чорловчи мавзулар ёзса бўлади, бунда хаёлий қаҳрамонлар яратса бўлади, лекин шарти буни хаёлий, ибрат учун келтирилганини билдириб қўйишдир. Аммо беҳуда, ахлоқсизликка етакловчи нарсаларни ёзиш динимизга тўғри келмайди. Валлоҳу аълам!.