Намозга оид

21:31 / 05.04.2017 | Савол | 1572
Ассалому алайкум! Мен намозни озгина овоз чиқариб ўқисам бўладими? Чунки овоз чиқармасам намозда хушуъ тополмайман. Аёл киши намоз ўқиётганида овозини олдидаги одам эшитиши мумкин эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аёл киши намозда овозини бошқа киши эшитадиган даражада чиқармайди. Лекин намозхоннинг ўзига эшитиладиган даражада чиқиб туриши керак. Намозда хушуъ топадиган бошқа амалларни қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!.