Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим чет элда ишлайдилар. Пул зарур бўлиб уйимизни сотган эдик. Ҳозирда 4 фарзандим билан ота-онамникида тураман. Молиявий томондан тўлиқ таъминлайдилар. Берган пулларини ҳисобини ҳам сўрамайдилар. Тежамкор бўлишликни айтсам, “Аллоҳ берганнинг ризқини беради” дейди. Шу ҳолатда агар пул ортса, хўжайинимга билдирмай уй-рўзғор буюмлари учун пул тўпласам шариат нуқтаи назаридан мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Истаганингча тасарруф қилавер”, деб берса, тўпласангиз мумкин. Билдириб қўйсангиз, янада яхши. Тежамкорлик қилиб, ўрнига ишлатсангиз, янада яхши. Валлоҳу аълам!.