Никоҳ ва оила

20:28 / 07.04.2017 | Савол | 1747
Ассалому алайкум! Умр йўлдошим билан 15 йил тотув яшадик, аммо фарзандли бўлмадик. Ажралдик. Турмуш ўртоғим ташлаб кетмасликларини ваъда бергандилар, лекин уддасидан чиқмадилар. Ажрашганимга 3 йил бўлди. Ҳозир бир инсон иккинчи аёл сифатида никоҳига олиш фикрини билдираяпти, лекин оила қуришга қўрқиб қолганлигим учун ва кундошлик қилиб, бировнинг оиласига озор етказиб, мен туфайли у инсоннинг тинчи бузилишидан қўрқаман. Истихора ҳам қилдим. Сиздан дуо ва маслаҳат сўраб қоламан. Қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Истихорада нима аён бўлган бўлса, шунга қараб иш тутинг. Валлоҳу аълам!.