– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Агар ўта бахил бўлиб пул бермайдиган бўлса, керагини тўғриликча олиб ишлатади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Ҳинд бинти Утба:«Ё Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар унга билдирмай олсамгина бўлур», деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.Икки Шайх ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!