Рўзада ҳайз

03:06 / 07.06.2020 | Mura Indir | 576
Ассалому алайкум! Рўзада 2 кун ҳайз кўрдим. 3кун саҳарликда қон йўқ бўлгани учун рўзамни давом эттирдим. Ифторликдан кейин яна ҳайз бошланди. Эртаси куни саҳарликда яна йўқ бўлди. Нима қилишни билмай рўзамни яна давом эттирдим. Энди шу кунлар ҳисобга олинадими ёки уларни яна тутиб беришим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало ҳайзнинг энг ками уч кун. Учинчи куни ҳам ҳайз ҳисобида бўлади. У кунги рўза ҳисоб эмас. Олдин ҳайз кунларингизни аниқлаб олинг, у кунларда рўза дуруст бўлмайди. Ўша кунлар ўрнига тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!