Бола асраш

10:34 / 07.04.2017 | Савол | 1320
Ассалому алайкум! Аёл овсинига бепуштлиги сабабли “савоб” деб бола туғиб берса, бу дин нуқтаи назаридан боланинг ҳуқуқини поймол қилиб қўймайдими? Аллоҳ рози бўлсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Бола кимнинг қарамоғига ўтса, ўша томон ҳуқуқларини адо этиши керак. Қарамоғига олган одам ҳуқуқларини адо этса бўлди, у поймол бўлмайди. Мазкур ҳолатда бир нарсани эслатиб ўтмоқчимиз. Овсин овсинга бола берса ва бу бола ўғил бўлса, балоғатга етганида боққан овсин учун номаҳрам бўлади. Шуни ҳам эътиборга олиб қўйинглар. Асосий нарса, боққан овсин «бола меники» деб даъво қила олмайди. Валлоҳу аълам!.