Закот

03:29 / 06.06.2020 | Ro'zigul | 536
Ассалому алайкум! Оилада 5 та фарзандмиз. Ҳаммамиз онамнинг қарамоғидамиз. 3 тамиз вояга етганмиз, отам вафот этган. Уйда катта опам ва онам ишлайдилар. Рамазон ойида онамнинг закот бериши қандай бўлади? Шу ҳолатларида закот беришлари керакми? Катта опамнинг моли нисобга етган бўлса закотини онамга беришлари мумкинми ёки бошқа ночорроқ одамга беришлари мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закот бериш учун мол нисобга етиб, ундан бир йил ўтган бўлиши керак. Агар опангизнинг нисобга етган пули бўлса, онагизга закот бериши жоиз эмас. Закот ота-онага берилмайди.  Валлоҳу аълам!