Ассалому алайкум! Эшитишимча, намозда суннат билан фарз орасида дуо қилинмайди. Намоз тўлиқ адо этилгандан кейин дуо қилинади дейишганди. Шу фикрни изоҳлаб беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарз намоздан кейин келадиган суннат фарздаги нуқсонларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Намоз сўнгидаги зикр ва дуолар ўша пайт намозидаги нуқсонлар ўрнини тўлдириш учун. Шу сабаб, у намоздан кейин бўлади. Валлоҳу аълам!