Ширк эмасми?

02:49 / 06.06.2020 | Шерзод Тоштемиров | 150

Ассалому алайкум! Бир илмли одам бир балодан қутулиб қолганини "Отамни арвоҳи йўл қўймади" ўша иш содир бўлишига. "Арвоҳ ҳозир деганлари" шул бўлса керак деди. У одам жамоатга имом бўлиб намозни ўқидик. Кейин мен намозимни қайтадан ўқиб олдим. Бу ишларни ҳукми нима?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай дейиши ширк. Шу берилган жавобни унга ўқитинг. Унга тушунтириш ишларини қилиш керак. Агар шундан кейин ҳам гапидан қайтмаса жамоатга эълон қилиб қўйиш керак. Намозни қайта ўқиб тўғри қилибсиз. Валлоху аълам!