Фарзанд асраб олиш ҳақида
20:51 / 07.04.2017 |
Савол |
4071
Ассалому алайкум! Анчадан бери бир нарса ҳақида ўйлайман. Болалар уйидан фарзанд асраб олиш… Ўзим турмушга чиққанман, 2 фарзандим бор. Лекин баъзида ота-онасиз болаларнинг ғамгин кўзлари, дардларини ўйлаб, жуда раҳмим келади. Асраб олишимизга турмуш ўртоғим қарши эмас. Зора, ҳеч бўлмаса, биттага камайса, биттаси меҳрга эга бўлса… Лекин қайнонам (жуда яхши инсонлар), “зоти, қандай туғилгани номаълум боладан кўра, ўзингиз туққанингиз маъқулмасми? Бола барибир, ота-онасига, наслига тортади”, дейдилар. Менимча, ундаймас! Боланинг тарбияси муҳим, деб ўйлайман. Динда бунга қандай қаралади? (Минг бора узр, диний саводим йўқ). Сиз бу борада нима дейсиз? Аввалдан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жуда бегона бўлмайди, орада яқинлик, меҳр оқибат, Аллоҳ йўлидаги ришта бўлади. Аммо мажбуриятлар бўлмайди. Валлоҳу аълам