Рўза тутиш ҳақида

21:08 / 07.04.2017 | Савол | 1292
Ассалому алайкум! Организмим кучсиз, салга касал бўлиб қоламан. Шунинг учун олдинлари касал бўлиб қолишдан қўрқиб, рўзани эҳтиёткорлик билан тутардим, яъни уйдан чиқмасдан, ўзимни кўп уринтирмасдан. Аммо бу йил бундай қилишга имконим йўқ, чунки бу йил институтга имтиҳон топшираман. Рамазон ойи ичи дарсларга қатнашмасам, қолиб кетиб, кейин еткизишга улгуролмай қолишим мумкин. Шунинг учун шифокор билан маслаҳатлашиб кўрмоқчиман. Агарда шифокор «ҳам дарсларга қатнашиб, ҳам рўза тутсанг касал бўлиб қолишинг мумкин» деса рўза тутмасам, узрли ҳисобланадими ёки имтиҳоним дунёвий фанлар бўйича бўлгани учун узрли эмасми(тиббиёт олийгоҳига кирмоқчиман)? Вақтингизни олаётганим учун узр! Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рўза тутиш фарз ибодат. Бемор кишиларга тутмасликка рухсат берилган. Қийналадиган бўлсаю, лекин эплаб тутадиган бўлса, тутиш керак. Валлоҳу аълам!.