Ассалому алайкум! Рамазон ойида рўза тутиш фарздир. Рўза тутганда намоз ўқиш шартми ёки рўзани ўзини тутса ҳам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рўза тутиш фарз. Намоз ҳам фарз. Рўзани ҳам тутиш керак, намозни ҳам ўқиш керак. Ислом беш нарса устига бино қилинган: Аллоҳга иймон келтириш, беш вақт намоз ўқиш, закот бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва қурби етганларга ҳаж қилиш. Буларсиз мусулмончилик бўлмайди. Валлоҳу аълам!.