Қай бир йўлни танлаш афзал?

14:05 / 09.03.2017 | Савол | 1950
Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон! Бир танишим узоқ йиллар хотини билан бирга яшаб, орада хотинини талоқ қилиб қўйганини ва бунга ҳам бир неча йил бўлганини айтди. Мен уларни диний идорага олиб бордим, фатво бўлимидагилар уларни яхши эшитиб кўриб, қайта никоҳ ўқишди. Саволим шундай: Қайта никоҳ ўқишга қадар туғилган фарзандини келин қилсам бўладими? Мен ва ўғлим томонидан бирор-бир ваъда берилмаганини ва биздан бошқа номзодлар ҳам борлигини сизга маълум қиламан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бундай масалалар эр-хотин ҳозирлигида ечилади. Бир томоннинг гапи ёки бошқа бир шахсларнинг гапи билан эмас. Уларга диний идора фатво чиқариб берган бўлса, бу ишнинг ҳукмини ҳам ўша диний идора айтиши керак, чунки ушбу масала ўша фатвога боғлиқ. Шундан кейин сиз ҳам хотиржам бир қарорга келасиз. Борди ю ўша келин никоҳсиз туғилган бўлса да, уни келин қилиш жоиз. Яна ихтиёр ўзингизда. Валлоҳу аълам