Ассалому алайкум! Опам ипотекага менинг номимга уй олмоқчи, чунки мен янги оила қурганим учун кредитнинг тўлов фоизи камроқ бўлар экан. Мен бунга қаршиман. Ҳамма мендан хафа. Ҳаттоки, ота-онам ва қариндошларим гуноҳини бўйнига олишга ҳам рози. Мен қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!Рибога ёрдам бериш, ҳисса қўшиш ҳам жоиз эмас. Ҳеч ким ҳеч кимнинг гуноҳини бўйнига ололмайди. Бу иш шариатга хилофлигини, ўзларига зарарлигини уларга яхшилик билан англатиш керак. Аллоҳ ёрдам берсин. Валлоҳу аълам